«Кураш миллий спорт турини ривожлантириш ва унинг халқаро нуфузини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори қабул қилинди. Ҳужжатга мувофиқ:
2021 йилдан ҳар икки йилда бир марта кураш бўйича талабалар ўртасида халқаро мусобақалар ўтказилади;
2020 йилдан ҳар йили бир марта давлат хизматчилари ўртасида «Ўзбек полвони» республика мусобақаси ўтказилади.
▫️Кураш миллий спорт турини 2025 йилгача янги босқичга олиб чиқиш концепцияси тасдиқланди. Концепцияда 2028 йилда эса Халқаро олимпия ўйинлари дастурига киришига эришиш кўзда тутилган.
Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати