Skip to main content
Yangiliklar

Дунё спорти олимлари бир даврада жам бўлишди

By 07.11.2020No Comments

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Ўзбекистон Олимпия академияси ҳамкорлигида “Олимпия спортида замонавий илм-фан” мавзусида халқаро илмий-амалий онлайн анжуман ташкил қилинди. Унда мамлакатимиздаги етакчи спорт олимлари қаторида Россия, Украина, АҚШ, Қозоғистон, Эрон, Греция, Исроил каби давлатлардан профессорлар иштирок этишди. Педагогика фанлари доктори, профессор Фикрат Керимов конференция кун тартиби билан таништирди. Шундан сўнг онлайн анжуманни очиб бериш учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмоновга сўз берилди.

Барчангизни ушбу халқаро онлайн конференцияда кўриб турганимдан мамнунман. Бу конференция ўзаро фикр алмашиш, спорт методикасидаги билимлар билан ўртоқлашиш учун кенг майдондир. Муҳтарам Президентимиз юртимизда барча соҳалар қатори спорт тараққиётига ҳам улкан эътибор қаратмоқда. Сизлардек улкан тажрибага эга олимлар билан шундай тадбирда учрашиш биз учун улкан ютуқ. Спортда илм-фан ривожисиз катта натижаларга эришиш амри маҳол. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизга келгуси фаолиятингизда улкан омад ва зафарлар тилаб қоламан”, – деди Рустам Шоабдураҳмонов.

 

Шундан сўнг Ўзбекистон Давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ректори Маҳмуджон Болтабоев ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашиб, анжуман аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

Онлайн анжуман кун тартибига мувофиқ иштирокчилар ўзлари танлаган мавзулардаги маърузаларини ўқиб эшиттиришди. Олимлар ўз нутқларида мусобақаларда ҳакамлик, тиббий-фармакология, коронавирус пандемияси даврида ўқув-машғулотларини тўғри ташкил қилиш, Олимпия таълимоти каби ўз мутахассисликлари бўйича қимматли маълумотларни бериб ўтишди. Илмий конференцияга 15 га якин хорижий давлаталрдан ҳамда мамлакатимиз илмий-педагог кадрлардан 200 га якин илмий тезис ва маколалар келиб тушди.

 

olympic.uz