Skip to main content
Yangiliklar

Чунгвон Чой: “Осиё ва Европада Олимпиада саралаши май ойига қадар бўлиб ўтишига умид қиламан”

By 13.11.2020No Comments

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунгвон Чой кеча бўлиб ўтган виртуал учрашув вақтида бу ҳақда маълум қилди.

Виртуал учрашув чоғида Чунгвон Чой шунингдек Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Бош штаб квартираси Коян шаҳрига кўчирилаётганини айтиб ўтди.

“Бутунжаҳон таэквондо федерацияси қитъа уюшмалари билан доимий алоқада ва уларнинг спортимиз ривожига қўшаётган ҳиссасидан миннатдор. Бугунги учрашув сўнгги ўзгаришлар ва келажакдаги режалар учун муҳим бўлди”, – дейди Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари.

Шу йилнинг 24 ноябрь куни Бутунжаҳон таэквондонинг навбатдан ташқари виртуал йиғилиши бўлиб ўтиши белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, Токиодаги ёзги Олимпиада баҳслари 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августига қадар бўлиб ўтади.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати