World Taekwondo 2025 йил ташкилот бош штаб квартираси Сеулдан Коян шаҳрига кўчишини эълон қилди.
Коян Сеулдан 16 километр узоқликда жойлашган шаҳар ҳисобланади. Янги штаб квартира 10 қаватли бинодан иборат бўлади ва 2025 йилда қуриб битказилади.
Ушбу штаб кватирада ташкилот ходимлари ишлайдиган офис хоналари, таэквондо музейи, машғулот заллари ва бошқа қулайликлар бўлади.
Кояндаги бино Жанубий Кореянинг бошқа аэропорти ҳисобланган Инчон аэропортидан 40 дақиқалик узоқликда жойлашади.
Маълумот учун, 2022 йил май ойида Коян шаҳрида пумэс бўйича Жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши режалаштирилган.
??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати