Skip to main content
Yangiliklar

Байдарка ва каноэчиларимиз Туркияда йиғин ўтказишмоқда

By 28.11.2020No Comments

2017 йил 9 мартдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2020 йил Токио шаҳри(Япония)да бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ва XVI Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш тўғрисида”ги Президент қарорига мувофиқ, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича миллий терма жамоамиз аъзолари бўлажак мусобақага аниқ режа асосида тайёргарлик кўришмоқда.

Жумладан, спортчиларимиз Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун республика календарь режасига асосан, жорий йил 23 ноябрдан Туркиянинг Белек шаҳрида халқаро ўқув-машғулотлар йиғинига киришди. Вакилларимиз Туркияда 28 декабрга қадар машғулот олиб боришади.

Мазкур халқаро ўқув-машғулот йиғинида ушбу спорт тури бўйича Осиё ва жаҳонда рақобатдош бўлган Қозоғистон, Хитой, Эрон, Россия ва Беларус миллий терма жамоалари ҳам иштирок этиши белгиланган.

Таъкидлаш жоиз, байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича миллий терма жамоамиз аъзоларидан ҳозирча Дилноза Раҳматова ҳамда Нилуфар Зокировалар Токио олимпиадасига йўлланмаларни нақд қилишган. Олдинда эса вакилларимиз яна камида 5та йўлланма учун баҳс олиб боришади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати