Skip to main content
Yangiliklar

Қашқадарёда 30 дан ошиқ ташкилотлар мини футбол бўйича куч синашмоқда

By 20.11.2020November 21st, 2020No Comments

Қашқадарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси спорт мажмуасида вилоятдаги 32 та ташкилот раҳбарлари ва ишчи ходимлари мини футбол бўйича «Қашқадарё вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кубоги» мусобақасида иштирок этишди.

Мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида, корхона ва ташкилотлар ходимлари ўртасида ўтказилаётган мазкур мусобақа 2020 йил 30 октябрда имзоланган “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони ижросини таъминлаш, ҳар бир таълим муассасаларида, корхона, ташкилот ва бошқа турдаги барча муассасаларда жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан шуғулланишга шарт-шароит яратиш каби вазифалар ижросига хизмат қилади.

Шунингдек, Фармонда кўрсатилгани каби иш вақтидан сўнг танланган кунларда, ҳафтада камида бир маротаба барча идоралар, корхона ва ташкилотлар, маҳаллий давлат органлари раҳбарлари ва барча ходимлари иштирокида югуриш, стритбол, бадминтон, мини-футбол, волейбол, баскетбол, стол тенниси, сузиш ва бошқа спорт турлари билан шуғулланишларини таъминлаш мақсадида ташкил этилди.

Мусобақанинг ғолиб совриндор жамоалари 3 кун давомида бўлиб ўтадиган баҳслар якунида аниқланиб, ғолиблар қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати