Skip to main content
Yangiliklar

Японияда Олимпия машъаласи кўргазмаси ноябрдан март ойигача бўлиб ўтади

By 28.10.2020No Comments

Ҳозирда ҳамма кўриши учун Токиода сақланаётган Олимпия машъаласининг кўргазмалари Япониянинг бошқа ҳудудларида шу йил ноябрь ойидан келгуси йил март ойигача бўлиб ўтади.

Олимпия машъаласи 7 ноябрда Исикава префектурасида кўргазмага қўйилиши айтилмоқда. Шундан сўнг келгуси йил март ойигача Олимпия машъаласи мамлакатнинг яна 13 та префектурасида кўргазмага қўйилади.

Олимпия машъаласи шу йил август ойининг охирида тантанали маросим билан Токиодаги Олимпия музейига қўйилган эди. Машъала махсус мослама ичига жойлаштирилган. Коронавирус пандемияси сабабли музейга кириш учун олдиндан буюртма берилиши талаб қилинади. Шу билан бирга бу бинода бир вақтнинг ўзида 120 нафаргача одам бўлиши мумкин.