Refract билан ҳаморликда тайёрланган “World Taekwondo AR Textbook” деб номланган илова мухлисларга ўз уйларидан чиқмаган ҳолда пумсэни ўрганиш ва машғулот ўтказиш учун мўлжалланган.
Олдинроқ World Taekwondo ва Refract ўртасида бир қатор иловалар яратиш борасида келишув имзоланганди. Poomsae иловаси ушбу келишувнинг илк меваларидан бири.
“World Taekwondo фахр билан “World Taekwondo AR Textbook”ни тақдим этади. Бу Refract билан ҳамкорликдаги илк иловамиз. Пандемия туфайли бутун дунёда спорт мусобақалари тўхтаб қолди. Реалликка яқин бўлган қўлланма таэквондони янада оммалаштириш учун хавфсиз ва қулай воситага айланади. Бу иловадан исталган инсон, ҳатто ушбу спорт тури билан олдин шуғулланмаганлар ҳам фойдаланиши мумкин”, – дейди Бутунжаҳон таэквондо федерацияси президенти Чунгвон Чой.
Ушбу илова Google Play Store ва Apple App Store’да мавжуд.
??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати