КАРТОШКАНИНГ ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ:
* Таркибида калий кўплиги туфайли картошка организмдан сув ва тузнинг чиқиб кетишига ёрдам беради, модда алмашинувини яхшилайди. Бундан ташқари, жуда парҳезбоп таомлиги билан барчага бирдай ёқади. Шунинг учун ҳам уни ҳаттоки атеросклероз, юрак-қон томирлари ва гипертоник касаликларга ҳам тавсия этиш мумкин.
* Картошка таркибида углеводларнинг кўплиги сабабли унинг калорияси бошқа сабзавотлардан 2-3 баравар юқори даражада.
* Парҳезшуносларнинг фикрича, картошкада крахмал жуда тоза ҳолатда бўлади ва у инсон организмига осонликча ўзлашмайди. Мана шу сабаб уни шундайлигича истеъмол қилиш буюрилмайди.
* Бундан ташқари, картошкадаги оқсил, аскорбин кислотаси ва кўплаб витаминлар унинг қудратини оширади.
КАРТОШКА ЖАРОҲАТНИ ИЗСИЗ ДАВОЛАЙДИ
Дарҳақиқат, картошка аллергия туфайли пайдо бўлган доғларни, куйишдан қолган жароҳатни, битиши қийинлашган яраларни ва ёрилган томирларни даволашда энг яхши дармондори. Бунинг учун уни паррак-паррак қилиб кесиб, яра устига босишингиз ёки қирғичдан ўтказиб, бўтқа ҳолатида жароҳатга қўйишингиз лозим.
ЯНГИ КАРТОШКА ШАРБАТИ – ТОЗАЛОВЧИ ДАРМОНДОРИ
* Сабзи ва селдерей шарбатини картошка шарбатига тенг миқдорда аралаштириб ичсангиз, овқат ҳазм бўлишини яхшилайди, асаб тўқималарини тинчлантиради ва бўқоқни енгиллаштиради. Бунинг учун ҳар куни оз-оздан бўлса-да, уларни аралаштириб ичиб туринг. Унга бодринг ва лавлаги шарбатини қўшсангиз, янада фойдалироқ бўлади. Бундай шарбатни ичаётганда овқатланиш рационингиздан балиқ ва гўштни олиб ташласангиз ҳам бўлади.
ҚИЗИЛ КАРТОШКА ШАРБАТИ СУРУНКАЛИ БОШ ОҒРИҒИНИ ҚОЛДИРАДИ
Бунинг учун янги қизил картошка тугунакларидан тайёрланган шарбатдан кунига 3-4 маҳал, 0,5 стакандан 1 стакангача системали равишда ичсангиз, кифоя. Бу билан асаб толалари тиниқиб дам олиши, бош мия фаолиятининг меъёрлашуви ҳамда қон босимининг ўз ҳолатига қайтишига эришасиз.
Эслатма: Юқорида келтирилган тавсияларга амал қилишдан олдин шифокар билан маслаҳатлашинг.