Skip to main content
Yangiliklar

Олимлар: Йилнинг охиригача COVID-19 дан вафот этганлар сони 3,3 миллион кишига етиши мумкин

By 06.10.2020No Comments

Вашингтон университети тадқиқотчиларининг тахминларига кўра, агар жаҳон мамлакатлари коронавируснинг тарқалишини камайтиришга қаратилган чекловларни юмшатишса, 2021 йилнинг январь ойига қадар дунё бўйича қурбонлар сони 3,3 миллион кишига етиши мумкин.

Олимлари ҳукуматларнинг берган расмий статистикасига таяниб, яқин келажакда COVID-19 дан вафот этадиганлар сони қанча бўлиши мумкинлигини айтишган. Бунда олимлар давлатлардаги турли хил вазиятларни ҳисобга олишган.

Тадқиқотчиларнинг сўзларига кўра, агар бу ҳафтадан бошлаб дунёдаги одамларнинг камида 95 фоизи юз ниқобларини тақишни бошласа, кейинги йил бошигача вафот этадиганларнинг сони 1.8 миллион кишгача камайиши мумкин. Лекин ҳозирда баъзи мамлакатлар юз ниқобларидан фойдаланишни мажбурий қилган ва бошқа қатъий чораларни татбиқ қилган бўлса, яна бошқа кўплаб мамлакатларда бундай чекловлар олиб ташланган. Олимлар, мамлакатлардаги ҳозирги турли ҳолатлар давом этган тақдирда январгача қурбонлар сони 2.5 миллион кишига етиши мумкинлигидан огоҳлантиришган.

2019 йилнинг декабрида аниқланган коронавирус касаллиги ҳозиргача дунё бўйлаб бир миллиондан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлди. БМТ Бош котиби Антонио Гутерреш буни “даҳшатли вазият” деб атаганди.