Skip to main content
Yangiliklar

МАЪНАВИЯТ ЮЛДУЗЛАРИ: Баҳовуддин Нақшбанд (1318-1389) 1-бўлим

By 07.10.2020No Comments

Марказий Осиёда XIV асрда пайдо бўлган яна бир йирик тасаввуфий тариқат — «Нақшбандия» тариқатидир. Бу тариқат Хожа Муҳаммад Баҳовуддин Нақшбанд номи билан боғлиқцир. Нақшбанд 1318 йилда Бухоро ёнидаги Қасри Ҳиндуён қишлоғида туғилади (сўнгра Ҳазрати Нақшбанд шарофати билан бу қишлоқ «Қасри Орифон» деб атала бошлаган). 1354 йилда вафот этган мутасаввуф олим Хожа Муҳаммад Бобои Самоси Баҳовуддин Нақшбанднинг Бухоро ёнидаги Қасри Ҳиндуён қишлоғида пайдо бўлишини олдиндан башорат қилган экан. Мазкур мутасаввуф донишманд ёш Баҳовуддинни ўзига ўғил қилиб олади ва ҳар томонлама уни тарбия қилади. Вафотидан олдин уни ўз шогирди Саййид Мир Кулолга топширади. Шу зайлда ёш Баҳовуддин ўша даврдаги атоқли мутасаввуф Саййид Мир Кулол қарамоғида таълим олган.

Тасаввуфнинг машҳур билимдони, атоқли шарқшунос Е.Э.Бертельснинг ёзишича, Нақшбанд таълимотининг асосида ихтиёрий равишдаги фақирлик ётади… Шунга биноан, Баҳовудцин Нақшбанд умри бўйи деҳқончилик билан кун кечирган, ўз қишлоғида унчалик катта бўлмаган ерига буғдой ва мош экар экан. У уйида ҳеч қандай мол-дунё ва бойлик сақламаган. Қишда қамишлар устида, ёзда эса бўйра устида ётиб кун кечирган. Унинг уйида ҳеч қачон хизматкор ҳам бўлмаган. Ҳазрати Нақшбанд бутун умрини ўз хоҳиши билан фақирлик ва йўқсиллиқда ўтказган. Зеро, бу тариқатнинг асл ақидаси — «Дил ба ёр-у, даст ба кор» — яъни «доимо кўнглинг Аллоҳда бўлсин, қўлинг эса ишда» деган ғояни илгари суради. У ўз қўл кучи билан кун кўришни ёқтирган, топган-тутганларини — етим-есирларга, бева-бечораларга инъом этган, ҳукмдорлардан доимо ўзини йироқ тутган, улар олдида ҳеч қачон таъмагирлик қилиб яшамаган. фил. ф.д. О. Усмонов