Skip to main content
Yangiliklar

Халқаро хатарли офатларни камайтириш куни. Халқаро хатарли офатларни камайтириш куни

By 13.10.2020No Comments

Ҳар йили 13 октябрда нишонланади. Биринчи бор БМТнинг Генерал Ассамблеясининг резолюциясига асосан қабул қилинди ва бу кун хатарли офатларни олдини олишга қаратилган -Халқаро кун деб тан олинган. 1999 йилдан бошлаб БМТнинг Генерал Ассамблеяси бу санани нишонлаш тўғрисидаги қарорини қабул қилди. Бу кунни нишонлашдан мақсад, инсонларни, табиий офатларни олдини олишга, уларга тайёр туришга, иложи борича офатлардан азият чекувчиларга тезликда ёрдам беришга ва асоратларини имкон қадар азиятсиз ўтишига кўмаклашишдан иборатдир. Хатарли офатларни камайтириш кунининг яна бир жиҳати, дунёнинг офатлар тез-тез бўлиб турадиган ҳудудларига бориб, одамларни офат пайтида ўзларини тутишлари ва ҳаракатларини ўргатишдан иборатдир. Дунёда ер силкиниши, ҳаво ўзгариши(циклон)да, сув тошқинларида, сувсизлик натижасида жуда кўпчилик вафот этади. БМТнинг маълумотларига кўра, 2004 йилда 250 мингга яқин одам табиий офатлар қурбонига айланганлар. Бу 2003 йилги кўрсаткичга қараганда 3 маротаба кўп ва 2002 йилга нисбатан 10 маротаба кўпдир. Агарда давлатлар табиий офатларни олдини олишни йўлга қўйсалар миллионлаб инсонлар ҳаёти сақланиб қолинар эди. Бундан ташқари, Халқаро Қизил Ярим Ой жамияти маълумотига кўра, бу кўрсаткич 1994-2003 йилларга кўра 3 баробар ошганини кўрсатмоқда. Дунёнинг турли нуқталарида бўлиб ўтган офатларнинг асоратлари ҳозирги кунга қадар бартараф қилиниб келинмоқда. Ер силкиниши натижасида ҳам турли, яъни, Кавквз, Ўрта Осиё, Хитой давлати, Япония талофатлар кўрмоқда. Ўртача ҳисоблаганда офатлар туфайли кунига 184 га яқин одам ҳалок бўлади. БМТ ҳар йили нишонланадиган бу кунга ном беради. Масалан: “Тоғли ҳудудларни сақлаб қолиш ҳаракати”, “Аввалги офатларни ўрганиш натижасида келгусиларига тайёр туриш”, “Офатларни олдини олиш ҳаракатлари мактабдан бошланади”, “Табиий офатларда касалхоналар ҳаракати”, “Тинчлик- ҳаёт учун” шиорлари остида бу кун ўтказилади. Давлат ҳар бир ишини халқ манфаатини кўзлаган ҳолда амалга оширишга ҳаракат қилади.