Skip to main content
Yangiliklar

Экваториал Гвинея Республикасида мустақиллик куни

By 12.10.2020No Comments

Расмий номи – Экваториал Гвинея Республикаси. Пойтаxти-Малабо. Ҳудуди-28051 км. Аҳолиси-740500 киши (2012). Давлат тили-испан, француз ва Португал. Аҳолининг асосий қисми xристиан динининг католик мазҳабига эътиқод қилади. Пул бирлиги – африка франки. Географик жойлашуви ва табиати. Африка қитъасининг ғарбидаги давлат. Шарқ ва жанубда – Габон (чегара узунлиги – 350 км), шимолда – Камерун (189 км) билан чегарадош. Қуруқликдаги чегаралари узунлиги-539 км). Ғарбда мамлакат Гвинея кўрфази билан туташган. Соҳил бўйлаб чегара узунлиги-296 км. Материкдаги ҳудуддан ташқари Экваториал Гвинеяга Биоко, Аннобон ва қатор майда ороллар тегишли. Экваториал Гвинея – тоғли мамлакат. Соҳил бўйидаги текисликлар секин-аста паст текисликларга айланиб боради. Ороллар вулқон жисмларидан иборат. Асосий дарёлари-Мителеме ва Бенито. Асосий табиий ресурслари: марганец, уран, ёғоч, нефть. Иқлими – экваториал. Ўсимлик дунёси эбена, окуме, овенка, акога, нон, сандал дараxтлари, мимоза (тегсасулар), фикуслардан иборат. Ҳайвонот дунёсини турли маймунлар, қоплон, фил, оҳу (антилопа), кийик, мангуст, бир неча тур илон, қуш, ҳашаротлар ташкил этади. Биоко оролида жайра учрайди. Мамлакат таркибига 7 провинция киради. 1968 йилнинг 12 октябрида Экваториал Гвинея мустақилликка эришди (аввалги номи – Испания Гвинеяси). Шу кун миллий байрам – Мустақиллик куни ҳисобланади.

Маълумот: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. “Ўзбекистон миллий энциклопедияси”. Т.2006.