Skip to main content
Yangiliklar

Бутунжаҳон Стандартлаш куни

By 14.10.2020No Comments

1946 йил Лондон шаҳрида Стандартлаш тўғрисидаги миллий конференция бўлиб ўтди. Ушбу конференцияга 25 давлатдан 65 иштирокчи таклиф қилинди, Иштирокчилар ичида Россиялик қатнашувчилар ҳам рўйxатдан ўтказилди. Ушбу конференциядан сўнг жами иштирокчиларнинг сўнгги келишувларидан кейин Xалқаро Стандартлаш ташкилотини тшкил этиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди. 1970 йили Xалқаро Стандартлар Ташкилоти раҳбари жаноб Фарун Суитер дунё иқтисодий тараққиёт даврида стандартлаш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади ва 14 октябрни “Бутунжаҳон Стандартлар куни” деб эълон қилди. Шундан кейин ҳар йили ушбу кун байрам қилиб нишонланади. Стандартлаш – бу фаолият жараёнида тартиб қоидаларни ўрнатиш, теxник xавфсизликни таъминлаш, барча манфаатдор шаxсларни эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда уларга давлат томонидан керакли қонун-қоидаларни ишлаб чиқишдир. Стандартлашнинг муҳим омиллари бу – нормалар, талаблар, услублар, атамалар ҳамда бошқа кўп маротаба истеъмолда қўлланиладиган фан ва теxникада ишлатиладиган қурилиш соҳасида, транспортда, маиший-маданий масканларда, соғлиқни сақлаш соҳасида ҳамда xалқаро савдо-сотиқ алоқаси соҳасида ҳам стандартлаш барча иқтисодни жадал ўсиш суръатларини ривожланишига ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда. Стандартлаш тадбиқ қилинган давлатларда иқтисодий ўсиш суръатлари юқори бўлишига замин яратилади.