Skip to main content
Yangiliklar

12 октябрь – Испаниянинг Мустақиллик куни

By 12.10.2020No Comments

Испания Қироллиги. Пойтаxти – Мадрид. Ҳудуди – 504,75 минг км2. Аҳолиси – 46 006 400 киши (2013). Давлат тили – испан. Аҳолининг асосий қисми xристиан динининг католик мазҳабига эътиқод қилади. Пул бирлиги – евро. Географик жойлашуви ва табиати. Европанинг жануби-ғарбида Пиреней яриморолида жойлашган. Ўрта ер денгизидаги Балеар, Атлантика океанидаги Канар ороллари, Африканинг шимолий қирғоғидаги Сеута ва Мелилья шаҳарлари ва унга ёндош Велесде-ла Гомера, Алу-Семас, Чафаринос ороллари ҳам Испанияга қарашли. Ғарбда – Португалия (чегара узунлиги – 1214 км), шимолда – Франция (623 км) ва Андорра (63,7 км), жанубда – Гибралтар (1,2 км) ва Марокаш (15,9 км) билан чегарадош. Қуруқликдаги чегаралари узунлиги – 1917,8 км. Испания субтропик минтақада жойлашган. Ҳудудининг катта қисми ўртача баландликдаги тизмалар, ясситоғликлар ва пасттекисликлардан иборат. Сьерра-Невада тизмасидаги Муласен тоғи (3478 м) Испаниядаги энг баланд нуқта ҳисобланади. Мамлакатнинг йирик дарёлари: Тиxо, Эбро, Гвадалквивир, Деэро, Гвадиана ва бошқалар. Испанияда уран, мис, симоб, қўрғошин, темир, волъфрам, қалайи, олтин, кумуш, маргимуш, марганес конлари бор. Ҳудуднинг 31 % и экин экиладиган ерлар, 31%и ўрмонлар ва бутазорлар, 21%и ўтлоқ ва яйловлардан иборат. Миллий байрами 12 октябрь –. Мустақиллик куни 1492 йилдан бошлаб мустақил давлат.

Маълумот: Жаҳон мамлакатлари. “Ўзбекистон”. Тошкент.2013.