Skip to main content
Yangiliklar

9-Халқаро спорт ва телевидение фествали. РОССИЯ

By 13.10.2020No Comments

15-17 октябрь кунлари Самара шаҳри Халқаро спорт фильмлари ва телевизион фестивалга мезбонлик қилади. Халқаро спорт фильмлари ва телевизион фестивалда Болгария, Буюк Британия, Вьетнам, Германия, Эрон, Италия, Португалия, АҚШ, Белоруссия, Ўзбекистон, Украина, Франция ҳамда мезбон Россиялик киножодкорлар ўзларининг ижодий ишлари билан иштирок этишади. Қувонарлиси мазкур фестивалда 2019-йил “Ўзбек йўлбарси” дея ном олган Руфат Ризқиев ҳақидаги кўрсатуви билан иштирок этиб ўз йўналишида биринчи ўринни эгаллаган Зилола Темирова бу сафар “ММА Ўзбекистон”фильмини танловга юборган. Ушбу фильмда Ўзбек спортида янги саҳифа очиб берган аралаш жанг санъатларини мамлакатимизда жадаллик билан ривожланиб бориши йўлида қилинаётган сайи-харакатлар тўлиқ намоён этилади ва фильм 15 – октябр санасида Самарадаги “Орбита” кинозалида томошабинларга тақдим этилади. Шу ўринда айтиш жоиз фильм муаллифи коронавирус билан касалланганлиги боис ушбу фестивалда онлайн тарзда иштирок этади. Биз ижодкорга ушбу танловда омад тилаб қоламиз.