Skip to main content
Yangiliklar

Яқин инсонларга яхши муносабатда бўлиш куни

By 24.09.2020No Comments

24 Сентябрь-Яқин инсонларга яхши муносабатда бўлиш куни. Ушбу кунда нафақат яқинларига балки хар қандай инсонларга: қўшнилар, ҳамкасблар, дўстлар ва бошқа эътиборга муҳтож бўлган барча-барчага яхши муносабатда бўлиш , уларни оғирини енгил қилишга озгина бўлса ҳам ёрдам бериш, катталарга ҳурмат,кичикларга кўнглига қараш назарда тутилади.24 сентябьрда кўпгина шаҳарларда яхши кайфият улашиш ва одамларни кун давомида кўп табассум қилишга ундаш мақсадида турли тадбирлар ўтказилади.Яқинларга яхши муносабатда бўлиш кунини ҳар биримиз ҳам ташкиллаштириб ўтказишимиз мумкин.Бунинг учун кўп пул сарфлашингиз ҳам шарт эмас, озгина фантазия ва топағонлик бўлса кифоя – байрам кўнгилдагидек ўтади.