Ҳаёт китобингизнинг умр зарварақларига битилаётган яна бир шукрона куни билан муборакбод этамиз!
Жамоамиз номидан сизга спортдаги масъулиятли ва машаққатли йўлингиз ҳамиша нурли ва муваффақиятларга бой бўлишини тилаб қоламиз. Ўзбек паралимпиячилари ҳамиша ўзларининг ёрқин ғалабаларини намоён этаверсин. Она юрт шарафи учун қилаётган эзгу ниятларингиз ўзининг ижобий натижасини беришига ишонамиз ва яна бир бор сиз учун қадрли бўлган туғилган куниннгиз билан самимий қутлаймиз.
Ҳурмат билан
Ўзбекистон таэквондо WTF ассоциацияси