Skip to main content
Yangiliklar

Нигерия таэквондо федерацияси университетлардан ривожланишга қўшилишларини сўради

By 02.09.2020No Comments

Ондо штати бош мураббийи Ада Энтони Нигерия таэквондо федерацияси (NTF) ўз спортчиларини ривожланиши учун бутун мамлакатдаги университетлар билан ҳамкорликда ишлаши керак деб ҳисоблайди.

“Университетлар NTF билан боғлиқ бўлиши керак, шунда бўлажак чемпионларни кўра оламиз ва улар осонгина миллий терма жамоага қўшилиб кета олишади”, – дейди Энтони.

Бундан ташқари Энтони бундан кейин аёлларни спортга кўпроқ жалб қилиш ва аёл мураббийларни кўпайтириш ҳақида гапирди. Унга кўра кўплаб эркак спортчилар уларни аёл мураббий шуғуллантиришидан ор қилар экан. Аммо энди бу муносабат ўзгаришига умид қилади.

У ҳаттоки Нигерия ҳукумати мактаб ўқувчилари учун ҳужумлардан ўзини қандай ҳимоя қилишни ўргатиш учун жанг санъати дарсларини мажбурий қилиш мумкинлигини таклиф қилди.

??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати