Ўтган 5 ой давомидаги карантин вақтида Наманган вилояти таеквондо бўлими мураббийлари ўсмир-ёшлар учун ZOOM платформаси орқали онлайн машғулотлар мунтазам олиб борилди ва ушбу вилоят жамоаси аъзолари бир қатор нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишди. Бу борда ушбу вилоятнинг энг ёш ва иқтидорли ёш мураббий Жавоҳир Сирматов билан суҳбатда бўлдик.
Жавоҳир Наманган жамоаси аъзолари, аниқса умиди ўсмирларимиз Халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этаётганлигининг сабаби нимада?
-Пандемия сабаб Карантин даврида спортчилар билан доимий алоқада бўлиб туриш, оптимал формаларини йўқотиб кўймаслик учун спортчилар, ота онаси ва спортчиларнинг ўзлари билан доимий алоқада бўлиб турдик машғулотларимизни ZOOM платформалари орқали олиб бордик интернет билан боғлиқ муамо бор спортчиларга кунлик вазифаларни телефон орқали бериб турдик. Бу вақтдаги илк мусобақамиз 24-25-апрел кунлари клуб миқёсида ўтқазилди спортчиларни пумсе ҳамда спаринг техникаси орқали аниқлаб олдик.Мунтазам тарзда спортчиларни назорат қилиб бордик.
Жамоа учун дастлабки мусобақа қайси бири бўлди?
– Дастлабки мусобақамиз 27-29 Июль кунлари “Tashkent Open”мусобақасида бўлди. Турнирда Россия, Қозоғистон, Қирғизистон давлатларидан умидли таеквондочилар иштирок этди. Мусобақада спортчиларимиз томонидан 8 та жумладан 2та кумуш 6 та бронза медали қўлга киритилди. 8-16август кунлари Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида 1st Takavaran International (live online )sparing competetions мусобақаси ўтқазилди Қувонарлиси шуки биз учун илк катта мусобақада спортчиларимиз ўзларига юклатилган вазифани аъло даражада бажариб 1та олтин, 4та бронза медалини кўлга киритишди.
Қудратило Шоназаров Parataekwondo йуналишида олтин медални қўлга киритиш билан бирга қувонарлиси IMARO Кампаниясининг Жаҳон рекорчилари сафига қўшилди. Рамидиин Махамадов кумуш, Санжар Эркинов, Умидаҳон Ҳасанова, Муаззамхон Миржалолова лар бронза медалига эга чиқишди. 9-августда Таиланд таеквондо федерацияси томонидан ташкил этилган “THAILAND THE HEROS TAEKWONDO VIRTUAL INTERNATIONAL” турнирида ҳам спортчиларимиз ғалабали одимларини давом эттиришди.
Жавоҳир кетма-кет мусобақаларни ўтказилиши ўсмирларимиз учун қийин кечмадими?
-Дасталабки мусобақада бироз қийналдик лекин кейинги турнирларда анча жамоа ўзини тиклаб олди ва натижалар ҳам кўнгилдагидек бўлди. Сентябрь ойи бошида Хитой давлати таеквондо федерацияси томонидан уюштирилган “2020TAEKWONDO OPEN ONLINE POOMSAE GRAND SLAM CLUBS CHAMPIONSHIPS” ҳамда “FIRIST’S INTERNATIONAL POOMSAE CHAMPIONSHILS 2020 CAPITAL CUP” турнирларида ҳам спортчиларимиз турли паробали медалларга эга бўлишди.
Жавоҳир айни кунларда машғулотлар қай тарзда ўтказилмоқда?
-Каранатин чоралари енгиллашгандан сўнг санитария қоидаларига тўлиқ амал қилган ҳолда машғулотлар хафтада уч бор ўтказилмоқда. Ниятимиз барча нуфузли мусобақаларда тўлиқ иштирок этиш. Чунки ҳар бир турнирда спортчилар ўз хато-камчиликларини билиб боришади. Маҳорати ва тажрибаси ортади.
Маълумот ўрнида: Жавоҳир Сирматов-Наманган вилоятидаги БЎСМи таеквондо бўйича мураббий.