Skip to main content
Yangiliklar

Халқаро тинчлик куни

By 21.09.2020No Comments

Ҳар йили 21 сентябрь куни- халқаро жамиятчилик- Халқаро тинчлик кунини нишонлайди. Бизнинг кўчаларимиз тинч, болаларимиз мактабда таълим оляптилар. Тинчлик бу жуда ҳам тенгсиз неъматдир. Аммо, нотинчликлар ҳукм сураётган баъзи жойларда бу эртак мисолидир. Улар ертўлаларда, ностабиллик ва қўрқувда яшамоқдалар. Айнан ўшалар учун ҳам бу кун жуда муҳимдир. 1981 йилда БМТнинг Генерал Ассамблеясининг 36/37 резолюциясига кўра Халқаро тинчлик кунини эълон қилинган (International Day of Peace) ва уни сентябрь ойининг учинчи сешанба кунида нишонланишини тайинлаган. Бу байрамни нишонланишидан мақсад, давлат ичида ва ўзаро тинчликни сақлашдан иборат. 20 йилдан сўнг, 2001 йилда, Бош Ассамблея бир овоздан 55/282 резолюциясида 2002 йилдан Халқаро тинчлик куни ҳар йили 21 сентябрь куни оммавий зўрликка ва қон тўкилишга қарши кун деб эълон қилган. Шундан сўнг бу байрам миллионлаб инсонларни, шунингдек, жамият ва ёшлар ташкилотлари кучи билан ўтказилаётган турли акция ва тадбирлар ўтказишга жалб қилди. Чунки бу кун- инсонларни тинчлик ҳақида ўйлашга эмас, балки, унинг учун ҳисса қўшишга ундайди. БМТ ҳамма халқлар ва инсониятни Бу кунда ҳар қандай ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, ижтимоий информацион акциялар ўтказишга чақирадилар. Шунингдек, Халқаро тинчлик кунини нишонлашдан мақсад, айрим тоифали инсонларни тинчликни сақлаб қолиш йўлидаги қилинаётган ишларга назар солишларини, ҳамда бу йўлда қилинаётган ҳатти-ҳаракатларга уларни жалб қилишга қилинган интилишдан иборатдир. Шундай қилиб, ҳар йили БМТнинг шу кунга бағишланган тантанали очилиш маросими Нью-Йоркдаги БМТнинг штаб-квартирасидаТинчлик Қўнғироғи ёнида БМТ Бош секретарининг мурожаатидан сўнг қўнғироқни чалади ва бир дақиқалик сукутдан сўнг, БМТнинг ҳавфсизлик йиғини раиси нутқ сўзлайди. Яна бу байрам ҳар йили маълум бир мавзуга бағишланган бўлади. Шунинг учун байрам ҳар йили; “Инсон ҳуқуқлари ва тинчликни қўллаб-қувватлаш”, “Қуролсизланиш ва тарқатмаслик”, “Ёшлар тинчлик ва ривожланиш учун”, “Тинчлик ва демократия: ўзингни фикрингни билдир”, “Чидамли дунё барқарор келажак учун”, “Тинчлик рухидаги таълим”, “Жаҳон халқларининг ҳуқуқлари” ва бошқалар номи билан аталган. Охирги йиллар давомида содир бўлаётган урушлар, терроризм, ҳарбий чиқимлар, чуқур келишмовчиликлар инсонларни Халқаро тинчлик кунини қадрлашга чорламоқда.