Бугун Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, 2019 йил Амманда ўтган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатида бронза медаль соҳибаси, 2019 йил Ухань шаҳрида ўтган Бутунжаҳон Армия ўйинларида бронза медаль соҳибаси, бир нечта халқаро мусобақалар ғолибаси Феруза Садиқова ўз туғилган кунини нишонламоқда.
Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Феруза Садиқовани таваллуд айёми билан табриклайди ва келажакдаги мусобақаларда омад ёр бўлишини тилайди.
??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати