Skip to main content
Yangiliklar

Бутунжаҳон таэквондо биринчи виртуал Бош ассамблеясига тайёр

By 30.09.2020No Comments

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси 6 октябрь кунги Бош ассамблеясига тайёргарликни якунламоқда. Бошқарув кенгаши эса пандемия давридаги ҳолатга мослашмоқда.

Дастлаб Бош ассамблея 13 октябрь куни Болгариянинг София шаҳрида ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида ўтиши режалаштирилган эди. Бироқ ҳозирги вазият ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати қолдирилди ва Бош ассамблея видеоконференция шаклида ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси ҳар бир аъзо федерациядан икки нафар шахсни, бир эркак ва бир аёл кишини рўйхатдан ўтказишни сўради. Бу орқали гендер тенглигини таъминлаш мажбурияти бажарилади.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати