Skip to main content
Yangiliklar

Аргентинада ўқитувлар куни

By 11.09.2020No Comments

Муаллим деганда, маънавият ва ахлоқ сарчашмаларини ўзида мужассам этган касб эгасини тушуниш мумкин. Аргентинада ҳар йили 11 сентябрда Ўқитувчилар куни кенг нишонланади ва бу байрам миллатнинг энг муҳим тантаналаридан бири ҳисобланади. Ўқитувчилар куни бутун мамлакат миқёсидаги миллий байрам ҳисобланади ва шу куни ўқув муассасаларида дам олиш кунидир. Бу сана нафақат ўқитувчиларга миннатдорчилик билдириш билан муҳим, балки шу куни аргентиналиклар мамлакатнинг собиқ президенти халқ маърифатпарвари Доминго Фаустино Сармьентони (1811—1888) вафот этган кунида хотирлайдилар. Устоз— президент деб ном олган Сармьентонинг фаолияти даврида (1868—1874) ташаббускор сифатида таълим соҳасидаги кўплаб ислоҳотлар ўтказди, бу билан у мамлакат маорифи тарихига мисли кўрилмаган тарзда улкан ҳисса қўшди. У Денгиз ва Ҳарбий таълим муассасаларига асос солди. Сан Жуане, Мендоза, Сальта ва Тукуманда Ўрмон хўжалиги мактабларини очди. Президент Сармьенто, шунингдек мамлакатнинг кўплаб вилоятларида бошланғич мактабларини таъсис этди. У мамлакатни идора қилган даврларида ўқитувчилар учун тренинг дастурлари фаолият юрита бошлади. Устоз— президент ўқитувчилар учун тренинг мактаблари яратишни қўллаб чиқди. Аргентинада Ўқитувчилар куни—энг севимли касб байрамларидан бири ҳисобланади. Шу куни барча ўқитувчилар ўз тарбияланувчиларидан табриклар оладилар. Ўқувчилар уларга гул ва бошқа совғалар туҳфа қиладилар. Ўқутувчи нафақат илм-фан ўргатувчиси, балки у эзгулик тарқатувчиси ва абадият жарчисидир. У ёш авлод тарбиясида бетакрор шахс вазифасини бажаради. Уларнинг илм ва тажрибаси, анъаналарни мерос қилиб қолдириши ва новаторлиги ҳар бир мактабнинг фаолияти асосида мавжуд.