Skip to main content
Yangiliklar

Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган кун

By 13.09.2020No Comments

1989 йил 13 сентябрь – Алишер Навоий номидаги Давлат мукофоти таъсис этилган кун. Ўзбекистон Республикасида бадиий ижод соҳасидаги энг оилй мукофот. Ўзбекистон Республикасининг маданий ҳаётида катта воқеа бўлган, миллий қадриятлар xазинасини бойитган адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги энг ёрқин ва сермазмун асарлар учун берилади. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 февралдаги қарори билан мукофотни бериш тартиби такомиллаштирилган. 1996 йил 13 февралдан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони билан ҳар 3 йилда бир марта Мустақиллик байрами арафасида берилади. Мукофотга тақдим этилган ишларни тавсия этиш, муҳокама қилиш ва мукофотлаш билан боғлиқ бошқа ишларни бажариш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Адабиёт, санъат ва меъморчилик бўйича Давлат мукофотлари қўмитаси тузилган. Мукофотланганларга Алишер Навоий тасвири туширилган медаль ва тегишли гувоҳнома топширилади. 1991 йилда 9 киши, 1994 йилда 12 киши шундай мукофотга сазовор бўлган.

Ма’лимот: Ўзбекистон Республикаси энсциклопедияси. “Қомуслар бош таҳририяти”. Т,1997.