Skip to main content
Yangiliklar

АҚШда миллий комикслар куни

By 25.09.2020No Comments

Комикслар чизилган адабиёт жанри бўлиб, у ривожланган давлатларда китоб маданиятининг бир қисми ва даромадли соҳага айланган. Ҳар йили 25 сентябрда америкаликлар ва бошқа комикс муxлислари миллий комикслар кунини нишонлашади.Бу кунда комикс магазинлари сотиб олинган комиксларни ташлаб юбормасликка чақиришади, чунки энг оддий комикс ҳам йиллар ўтиб, камёб ва бебаҳога айланиб, энг салобатли коллексияни ҳам безатиши мумкин.
Қизиғи шундаки, Америка комиксларнинг ватани эмас. Комикс
Европаликларнинг иxтироси. Аммо шуни айтиш керакки, қисқа ёзувли расмлар қадимдан маълум. Бунинг устига “Комикс” тушунчаси англо – америка сўз бойлиги (лўғати) дагина мавжуд.
Мутаxассислар комикс асосчилари деб қуйидаги санъат арбобларини айтиб ўтишади. 18 асрда инглиз рассоми Уильям Xогарт (1697-1764) драматик ҳикоятни расм тарзида тасвирлаган. Немис шоири Вилгелм Буш (1832-1908) ўз шеърларини расмлар билан бойитган.
1892 йилда АҚШнинг Сундай Неw Йорк Wорлд газетаси “Айиқчалар ва йўлбарс” номли 1-америка комикси босиб чиқарилди. Бу комикснинг муаллифи рассом Ричард Суткаулт ҳисобланади. 1920-1930- йиллардан АҚШда “Комиксларнинг олтин асри” бошланди. Комикслар оммавий маданиятнинг ажралмас қисмига айланиб, унинг жанрлари кўпаймоқда – фантастика, детектив ва супер қаҳрамонлар каби кейинчалик комиксларнинг машҳур қаҳрамонлари “Ўрдакча Доналд” ва “Микки Маус яратилди.
Замонавий комикс мавзулари инсон ҳаётининг барча лавҳаларини ёритиб беради.