АҚШ таэквондо федерацияси ҳакамликни ривожлантириш бўйича онлайн семинарлар сериясини бошлаганлигини эълон қилди.
Виртуал машғулотлар коронавирус пандемияси чекловларига қарамай, асосий тренинглар ўтказилишини таъминлайди. Онлайн семинарларда АҚШ таэквондо федерацияси ҳакамлар раиси Сон Хван Ким дарс беради.
Кёруги учун лагер 26-27 сентябрь, пумсэ учун лагер 3-4 октябрь кунлари бўлиб ўтади.
Ушбу лагерлар АҚШдаги таэквондо ҳакамларининг ўсишини таъминлашга ёрдам беради.
Маълумот учун, АҚШдан икки нафар таэквондочи Токио-2020 Олимпиадасига йўлланма олган. Булар -57 кг вазнда Анастасия Золотич ва -67 кг вазнда Пейдж Макферсон.
??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати