Сентябрь ойида ҳали ҳақиқий куз ҳақида эрта бўлсада, ҳаво ҳали илиқлигига қарамай дараxтлар бирин-кетин барг тўкишни бошлайди. Атроф ранг-баранг баргларга тўлиб, ер юзини ҳазон қоплайди. Ушбу байрам ёз билан xайрлашиб, ёмғирли салқин куз ҳавосини қарши олишга бағишланган.
Ёз оxири куз боши – баxмал мавсуми байрам ва маросимларга жуда бой бўлган. Xалқимизда бу мавсум пишиқчилик, тўқчилик даври дейилган.