Skip to main content
Yangiliklar

13 сентябрь – Xалқаро биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш куни

By 13.09.2020No Comments

Xалқаро биринчи тиббий ёрдам кўрсатишда, инсонларни ҳаётини сақлаб қолишда тиббий ёрдам ҳал қилувчи омиллардандир. Ҳозирда бутун дунёда 13 сентябрда ушбу байрамни нишонлайдилар.
2000 йилдан бошлаб сентябр ойининг иккинчи шанбасида ўтказилади. Байрам ташаббускорлари Қизил xоч ҳаракати аъзолари ва Қизил яримой жамиятиларидир. Биринчи тиббий ёрдам кўрсатишдан мақсад жабрланувчига зарур бўлган энг оддий тиббий муолажаларни қилиш, оғриқни камайтириш ва юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни олдини олиш. Албатта бундай ёрдамни тиббиёт xодимлари кўрсатишади. Улардан ташқари биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишни ҳар бир одам ҳам билиши зарур. Аммо ҳаёт шуни кўрсатадики биринчи тиббий ёрдам зарур бўлган ҳолатлар тўсатдан вақт кам бўлганда ва тиббий маълумотли одамлар йўқ бўлганда юзага келади. Шунинг учун бундай ҳолатларда тез ҳаракат қилиш зарур.

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра ҳар йили йўл ҳаракати ҳодисалари , куйиш, чўкиш ва йиқилиш натижасида ўлим ҳодисаларининг 10 % ини ва ногиронлик ҳодисаларининг 15 % ини ташкил этади. Шунинг учун ҳам турли давлатларда xалқаро Қизил крест ва Қизил яримой жамияти ва бошқа тиббиёт ташкилотлари томонидан жабрланувчиларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш зарурлиги ва усуллари ҳақида консултация (маслаҳатлар) ўтказилади.