Skip to main content
Yangiliklar

??? Пандемия даврида “Таэквондо умиди эстафетаси”га старт берилди

By 10.08.2020No Comments

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси мухлислар ва спортчилардан “Таэквондо умиди эстафетаси”да иштирок этишга чорламоқда.

Мазкур онлайн-кампания коронавирус пандемияси вақтида “инсонларга қатъият ва умид ҳақидаги хабарни тарқатиш”га қаратилган.

Эстафетани таэквондо бўйича Бутунжаҳон кўргазмали жамоаси бошлаб берди. Ушбу видеода ушбу жамоа аъзолари камерага ижобий хабарларни етказишди ва акробатик тарзда тахтачаларни синдиришди.

Тахтачаларда коронавирус билан боғлиқ ёзувлар бор.

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунгвон Чой ҳам ушбу кампанияда иштирок этди ва “COVID” деб ёзилган тахтачани уриб синдирди.

“Майли, бу ҳаммамиз учун, айниқса таэквондо оилалари учун жуда оғир вақт. Улар уйда ўтиришибди, деярли машқ қилишмаяпти. Аммо биз ҳали ҳам таэквондо одамларимиз. Кучли бўлиб қолинг ва ўзингизни асранг. Тез орада учрашамиз”, – дейди Чунгвон Чой.

??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати