Skip to main content
Yangiliklar

Миллий олимпия қўмитаси бошқарув аппаратида ўзгариш

By 07.08.2020No Comments

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмита ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларни беками кўст амалга ошириш мақсадида бошқарув аппаратида бир қатор ўзгаришлар қилди.

Жумладан, Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти директори вазифасида ишлаб келган Алишер Юльбарсович Каримов Қўмита президентининг 4 август санасидаги 92-сонли буйруғига асосан МОҚ президентининг Спорт соҳасини тижоратлаштириш ва инвестиция масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

Олимпия спорт турлари фаолиятини координация қилиш департаменти директорлиги эса вақтинчалик Қўмита президенти маслаҳатчиси Худойқулов Назиржон Мукарамович зиммасига юклатилди.

 

olympic.uz