Skip to main content
Yangiliklar

Маънавият юлдузлари: Абу Абдуллоҳ Рудакий (858-941) 2- бўлим

By 07.08.2020No Comments

Ас-Сомонийнинг «Китоб ул-ансаб» асарида келтирилишича «Рудакийнинг шеърлар тўплами Ажам (араблар яшамайдиган) мамлакатларда машҳур. Айтишларича, Рудакий биринчи бўлиб форс тилида шеър ёзган шоирлардандир», дейилган. Шунинг учун ҳам Наср II ибн Аҳмад Сомоний унинг вазирлари ва ҳарбий бошлиқлари унга қимматбаҳо совғалар берар эдилар. Шу туфайли Рудакий катта бойликка эга бўлган. Аммо у бутун диққат-эътиборини шеъриятга ва фанга қаратган. Рудакий шеърият вазифасини кишилар қалбига таъсир этиш, «сангу-сандон юракларни мум каби юмшатиш» деб билди. Унинг асарларида халқчил ғоялар кучли. Қадимги манбаларда Рудакийнинг «Офтоб даврони», «Ароис ан-нафоис» («Нафис куртаклар») ва «Синбоднома» достонлари бўлганлиги ҳақида маълумотлар учрайди.

Рудакийнинг касидаларидан «Модари ман», «Дар васфи Бухоро» ва «Шикоят аз пири» («Қариликдан шикоят») бизгача етиб келган. Рудакийнинг ижодида X асрнинг ижтимоий ҳаёти ўз аксини топган. Унинг ҳамма асарларида халқнинг орзу-умидлари, ман-фаатлари ифода қилинган.

Рудакийнинг ахлоққа оид асарларида акд-идрок, хулқ-атвор ва билим асосий ўринни эгаллаган. Мутафаккир билимни ҳамма бойликлардан устун қўяди. Унинг айрим насиҳатлари инсоннинг қандай ҳолатда бахтли бўлиш шароитларини аниқлашга ёрдам беради. Рудакийнинг фикрича, инсоннинг тўла бахтга эга бўлиши учун тўрт нарса керак соғлиқ, яхши одоб, яхши ном ва ақл. У инсонларни воқеаларнинг ички моҳиятидан унинг ташқи томонини ажрата билишга чақиради. У яхишлик, сахийлик ва улуғворликни тарғиб қилади.

 

фалс. ф.д. М. Б. Баратов