Skip to main content
Yangiliklar

Коронавирусдан кейин қайси витаминларни истеъмол қилиш керак?

By 03.08.2020No Comments

Тиббиёт фанлари номзоди, кардиолог Татьяна Рибка “Российская газета” нашрига берган интервьюсида коронавирусдан даволаниб чиққандан сўнг ичиш тавсия қилинган витаминларни маълум қилди.
Шифокорнинг сўзларига кўра, агар бемор белгиланган тартибда COVID-19 дан даволанса, унинг учун касалликнинг оғир оқибатлари кам бўлади.
“Касалликдан кейин ёмон аҳвол сақланиб қолинганда D витамини, В витаминлар гуруҳини ичишни тавсия қилиш мумкин”, — деди у.
Бундан ташқари, шифокор меҳнат ва дам олиш режимига риоя қилишни тавсия қилди. Кўпроқ сайр қилиш ҳам фойдали.