Skip to main content
Yangiliklar

Италия таэквондо Федерацияси онлайн мусобақа ўтказади

By 25.08.2020No Comments

Италия таэквондо Федерацияси (FITA) Жанубий Кореянинг Милан шаҳридаги бош консуллиги билан ҳамкорликда пара таэквондо бўйича онлайн мусобақа ўтказишади.

Интернет мусобақа “Италия ва Корея: келинглар яна биргаликда” шиори остида анонс қилинди.

Пумсэ йўналишида мусобақада иштирок этиш бепул, бироқ спортчилар FITA тизимида рўйхатдан ўтган бўлишлари лозим.

Ушбу мусобақа Италияда пара таэквондони янада ривожлантириш учун муҳим қадамлардан бири бўлади.

Қатнашчилар ўз видеоларини ташкилотчиларга юборишлари керак. Иштирокчилар 9 сентябрга қадар ўз чиқишларини юборишлари лозим. Жанубий Кореянинг Милан шаҳридаги бош консуллиги 16 сентябрь куни ғолибларни эълон қилади ва совғалар билан тақдирлайди.

??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати