Skip to main content
Yangiliklar

Ҳиндистонда таэквондо бўйича спортчилар ва ҳакамлар комиссияси тузилди

By 25.08.2020No Comments

Ҳиндистон таэквондо федерацияси спортчилар ва ҳакамлар комиссияси тузилганини эълон қилди.

Спортчилар органи “спортчиларнинг манфаатларини таъминлашга ва улар билан юзага келадиган барча саволларга жавоб беришади”, дейди бошқарув вакили.

Ҳакамлар ҳайъати аъзолари амалдорларга адолатли ўйин қоидаларига қандай риоя қилиш кераклигини ўргатадилар.

Шунингдек улар Бутунжаҳон таэквондо федерацияси кўрсатмаларига мувофиқ спорт қоидаларини тушунишга ҳисса қўшадилар.

Иккала комиссия Ҳиндистон Бутунжаҳон таэквондо аъзоси сифатида қайта тикланганидан сўнг тузилди.

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси бошқарув кенгаши сезиларли ривожланишдан кейин май ойида аъзоликка қайта қабул қилган эди.

Февраль ойида Бутунжаҳон таэквондо федерацияси раҳбари Чунгвон Чой Ҳиндистондаги таэквондо фестивалида иштирок этганди.

??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати