Skip to main content
Yangiliklar

Европа яқин вақт ичида таэквондочилар учун Олимпиада саралашини ташкил эта олмайди

By 31.08.2020No Comments

Европа Бутунжаҳон таэквондо (WТE) федерацияси яқин вақт ичида Токио-2020 Олимпиадаси учун қитъанинг саралаш турнирини ташкил этишнинг иложи йўқлигини эълон қилди.

Тадбир коронавирус пандемияси сабаб икки марта қолдирилди ва ҳозирча янги сана ва жой тасдиқланмаган.

Аввалига Италиянинг Милан шаҳри 17-19 апрель кунлари мезбон сифатида майдонга тушиши керак эди, аммо кейинроқ саралаш Россия пойтахти Москвада ўтиши эълон қилинди. Ушбу мусобақа 16-18 апрель кунларига белгиланди, аммо қайта ташкил этилган тадбир ҳам тўхтатилди. Кейинроқ Токио-2020 кейинги йилга кўчирилди.

“2021 йилги Олимпиада олдидан энг муҳим воқеа бу Европа саралаш турнири. Таэквондо Европа учун бу барча аъзоларнинг Олимпиадага квоталар олиш учун ўзларининг жамоаларини ушбу муҳим тадбирга юборишлари энг муҳими. Ҳозирда COVID-19 ҳолати туфайли ушбу тадбирни қисқа вақт ичида ташкил этишнинг имкони йўқ. Янгиликлар пайдо бўлиши биланоқ Европа таэквондо федерацияси бу ҳақда ўзининг ижтимоий саҳифалари ва расмий веб-сайтида хабар беради”, – дейилади WТE баёнотида.

Бутунжаҳон таэквондо президенти Чунгвон Чой май ойида Европа ва Осиё саралаш босқичи 2020 йилда бўлиб ўтишига умид қилишини айтган эди.

Осиё қитъаси саралаш баҳслари аввал бошида Хитойнинг Уси шаҳрида бўлиб ўтиши керак эди. Кейинроқ мусобақа Иордания пойтахти Амманга кўчирилганди. Африка, Океания ва Америка қитъалари учун саралаш баҳслари бўлиб ўтган.

“Осиё ва Европадаги спортчиларимизга, Сиз бу йил саралашда қатнашиш имкониятига эга бўласиз деган умиддамиз”, – деди Чой Бутунжаҳон таэквондонинг 47 йиллиги муносабати билан йўллаган хабарида.

??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати