Бутунжаҳон таэквондо федерацияси ва таэквондо гуманитар жамғармаси (THF) Ливан таэквондо федерациясини шу ой бошида Байрутдаги портлашлардан сўнг жиҳозлар ва маблағлар билан таъминлашга ваъда берди.
Айтилишича, 4 августдаги портлашга омборхонада аммиакли селитра сабаб бўлган. Камида 200 киши ҳалок бўлган ва 5000 дан ортиқ киши жароҳат олган. Портлаш 250 мингдан ортиқ одамни бошпанасиз қолдирганига ишонилади.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси Президенти Чунгвон Чой Ливан таэквондо федерацияси билан видеомулоқот уюштирди.
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси кенгаши аъзолари Маҳер Магабле ва Паскал Жентил, Осиё таэквондо вакиллари билан бирга ушбу чақириққа қўшилишди.
Ливан таэквондо федерацияси президенти Хабиб Зарифанинг тушунтиришича, Ливан пойтахтидаги 10 таэквондо клуби бузилиб кетган.
“Бутунжаҳон таэквондо оиласи ва таэквондо гуманитар жамғармаси номидан Байрут халқига чуқур ҳамдардлик билдирмоқчиман”, деди Чой.
“Ушбу фожиали ҳолатларда Бутунжаҳон таэквондо федерацияси ва унинг шериклари ёрдам бериш учун қўлларидан келганини қилишларига ишонч ҳосил қилинг.”
Бутунжаҳон таэквондо федерацияси шикастланган таэквондо клубларига имкон қадар тезроқ тарқатиш учун Ливан таэквондо федерациясига таэквондо жиҳозларини этказиб беришга ваъда берди.
Ливандаги талабалар ва таэквондо тўгараклари таэквондо ва бошқа машғулотларни давом эттиришлари учун бошқарув кенгаши Осиё Тараққиёт жамғармаси билан биргаликда маҳаллий органга 30.000 АҚШ доллари ваъда қилди.
“Биз жуда қийин даврда таэквондо оиласининг аъзоси эканимиздан жуда ғурурланамиз”, деди Зарифе.
“Мен шахсан президент Чойга, Бутунжаҳон таэквондо ва таэквондо гуманитар жамғармаси (THF)га Ливан таэквондо федерациясига ёрдам бериш йўлларини муҳокама қилгани учун миннатдорчилик билдирмоқчиман”.
Бутунжаҳон таэквондо 2021 йилгача бўладиган таэквондо мусобақалари ва онлайн курсларида қатнашадиган барча ливанлик спортчилар ва мураббийларнинг рўйхатдан ўтиш тўловларидан воз кечди.
Бошқарув кенгаши бу уларга молиявий қийинчиликсиз фаолиятини давом эттиришга ёрдам беради деб умид қилмоқда.
??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати