Бундан роппа-роса тўрт йил олдин, 2016 йилнинг 19 август куни ўзбекистонлик таэквондочилар Рио Олимпиадасида жанг қилишганди.
-80кг вазн тоифасида Никита Рафалович 1/8 финалда тунислик Уссама Уеслатига қарши жанг қилиб 8:11 ҳисобида мағлуб бўлган. Тунислик таэквондочи якунда бронза медалига эга чиққанди.
Шу куни -67 кг вазн тоифасида Нигора Турсунқулова илк босқичда швециялик Элин Йоханссонни таслим қилганди. Чорак финалда озарбайжонлик Фарида Азизовага қарши даянга чиққан ҳамюртимиз аламли тарзда мағлубият аламини тотганди.
Дмитрий Шокин эса 20 август куни даянга чиққанди. Бу ҳақда эртага батафсил маълумот берамиз.
??? Ўзбекистон таэквондо WT Ассоциацияси матбуот хизмати