Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси учун яна бир онлайн семинар

By 17.07.2020No Comments

Бугун таэквондо WT бўйича кадетлар ва ўсмирлар терма жамоаси учун онлайн семинар бўлиб ўтди. Унда МОҚ президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси раиси Шерзод Ташматов, МОҚ президенти маслаҳатчиси Назиржон Худойқулов, мураббийлар ва ёш спортчилар ҳамда федерация психологи қатнашди.

Онлайн семинарнинг биринчи қисмида тиббиёт фанлари доктори, профессор Гули Шайхова “Пандемия даврида тўғри овқатланиш” мавзусидаги тақдимоти билан иштирок этди. Мутахассис ўз маърузаси давомида ёш спортчилар учун тўғри овқатланиш, кун давомида истеъмол қилишлари лозим бўлган витамин ва минераллар миқдори ҳақида тушунча берди. Шунингдек, психолог Муфиза Хўжа Нурилла карантин даврида хотиржамликни ушлаб туриш, келажакдаги муваффақият ва ғалабаларга ўзини руҳан тайёрлаш мавзуларида қимматли маслаҳатларини бериб ўтди.

Мутахассислар маърузасидан кейин ёш таэквондочиларнинг онлайн машғулоти ўтказилди. Гарчи машғулотлар масофадан олиб борилаётган бўлсада, мураббийлар ўз шогирдларининг техник камчиликларини назорат қилиб боришмоқда. Бу эса спортчиларнинг ўз устиларида кўпроқ ишлашлари учун самарали воситадир.

Онлайн семинар якунида Назиржон Худойқулов ёш таэквондочиларга бўш вақтларда китоб ўқиш ва хорижий тилларни ўрганиш борасида ўз маслаҳатларини бериб ўтди.

 

olympic.uz