Иш куни тонгидаги дастлабки дақиқалар жуда муҳим, чунки бутун кун натижалари уларга боғлиқ бўлиши мумкин.
1. Кечикиш
Ишга кечикиб келганингизда, ўз миянгизда ҳамда ходимлар ва раҳбар наздида салбий таассурот яратасиз.
2. Илтифотсиз бўлиш
Ижтимоийлашув деярли ҳар қандай ихтисосликнинг ажралмас қисмидир. Шунинг учун ҳамкасбларингиз билан саломлашишга бир оз вақт ажратинг. Шу тариқа стрессли иш кунларида қилолмайдиган илтифотни сақлаб қоласиз.
3. Кофе ичиш
Эрталабки 9-00дан олдин тетиклантирувчи ичимликлар истеъмол қиладиган кишилар камроқ қувватга эга ва уларга қарам бўлиб қолишади. Яхшиси, бироз кутиб туринг ва соат 10 дан 11гача бўлган оралиқда бир стакан сув ичинг.
4. Хатларга жавоб бериш
Бу вақтни почтани стратегик текширишга сарфлаш самаралироқ. Ҳақиқатан ҳам жавоб беришингиз керак бўлган энг муҳим хабарларни белгиланг. Бироқ, бу ишни жадвалингизда бўш вақт пайдо бўлгандан кейин қилган яхшироқдир.
5. Ишни режасиз бошлаш
Тақвимга мувофиқ ҳаракатлар режасини тузинг. Ишларни аҳамияти бўйича тартибланг, муддатларни белгиланг. Дам олиш учун вақтни унутманг, шунда кунингиз имкон қадар самарали бўлади.
6. Aввал энг осон ишларни қилиш
Аввало, энг қийин ишни бажаринг ва оддий нарсаларни кейинга қолдиринг. Шу тарзда самарадорликни сақлаб қоласиз.
7. Бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифани бажариш
Бир вақтнинг ўзида бир нечта вазифаларни бажарадиган одамнинг маҳсулдорлиги ўртача 40 фоизга пасаяди. Шундай қилиб, агар сифатли натижаларга қизиқсангиз, бир вақтнинг ўзида битта вазифага эътибор қаратинг.
8. Салбийлик билан тўқнашиш
Салбий фикрлар куч сарфлайди, лекин улардан халос қилмайди. Кун бўйи кайфиятингизни бузиш ўрнига, бошингиздаги алоҳида «қутича»га нохуш фикрларни қўйинг, унга қулайроқ вақтда қайтишингиз мумкин.
9. Йиғилишларни ташкиллаштириш
Эрталабдан йиғилиш ташкил қилиш мантиқий кўринади: бу билан бутун жамоа олдинда қандай ишлар борлигини ва лойиҳалар қандай ривожланишини билишади. Аммо куннинг илк соатларини юқори концентрация талаб қиладиган ишларга бағишлаш оқилона бўлади: матнларни ёзиш, дизайн яратиш ва ҳк.
10. Кунига жуда кўп вазифалар қўйиш
Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, одам ақлий ишларга бир кунда максимал 2-4 соат давомида эътибор қарата олади. Ўз жадвалингизни тузишда буни ҳисобга олишингиз керак.
11. Дарҳол ишга киришиш
Фикрларингизни тартибга келтириш учун бир оз вақт сарфласангиз, ишга киришингиз осонлашади. Сиз шунчаки 10 дақиқа жим ўтиришингиз керак ва бу соғлиғингизни яхшилайди ва самарадорликни оширади.
12. Табиий ёруғликдан сақланиш
Мутахассислар таъкидлашича, эрталаб ёрқин табиий ёруғлик кайфиятни яхшилайди, тушкунликни олдини олади ва стрессни енгишга ёрдам беради. Шунинг учун, кўпинча куннинг аввалида дераза ёнига боринг ёки ёруғлик терапияси учун махсус чироқ сотиб олинг.
Манба https://lifehacker.ru/rabochee-utro-oshibki/