Skip to main content
Yangiliklar

Бугун 23 июл. Даниел Редклифф машҳур актёр таваллуд топган

By 23.07.2020No Comments

1989 йил 23 июлда Лондоннинг ғарбий районида жойлашган Фулхем шаҳрида туғилган. Оилада ягона фарзанд. Онаси- Марсия Джанин Грешем Джейкобсон, реклама агенти, отаси- Алан Джордж Редклифф, адабий агент фаолиятида ишлайди. Даниел 5 ёшида мактаб саҳналарида турли кичик ролларни ижро этганлиги унда актёрликка қизиқиш уйғонади. Актёр 2 та ўғил болалар хусусий мактабида таҳсил олади. Афсуски, “Гарри Поттер” филмидаги роли сабабли синфдошлари унга ёмон муносабатда бўла бошлайдилар ва Даниел мактабни тарк этишига тўғри келади. Илк бор актёр экранда 1999 йил BBC телемаҳсулоти ҳисобланган “Девид Копперфилд” филмида намоён бўлади. Айнан шу йил режиссёр Крис Коламбуснинг “Гарри Поттер ва Философия тоши” филмида Гарри Поттер ролини ижро этиш учун бўлган кастингдан ўтади. Фильм суратга олиш ишлари 2000 йилдан бошланади. Фильм катта шуҳрат қозонади ва 970 млн доллар тўплашга муваффақ бўлади. Даниел Редклиффни машҳур қилган ва шуҳрат қозонган фильмлари сирасига “Гарри Потнр ва сирли хона”, “Гарри Потер ва Азкабан махбуси”, “Гарри Поттер ва олов кубоги”, “Гарри Поттер ва Феникс ордени”, “Гарри Поттер ва ўлим дар: 1 қисм” ва “Гарри Поттер ва ўлим ооо 2 қисм” киритиш мумкин. Гарри Поттер роли учун актёрнинг гонорари 150 000, “Гарри Поттер ва олов кубоги” учун 5,6 млн ва “Гарри Поттер ва Феникс ордени” эса 8 млн.ни ташкил этади. Ҳозирги кунда актёрнинг даромади 23 млн.дан ортиғини ташкил этади. 2012 йил 3 февраль дунё фильмотографиясида ва 2012 йил 15 март Россияда актёр ижросидаги янги “Қора кийимдаги аёл” фильми дунё юзини кўрди.