Skip to main content
Yangiliklar

Бир йил олдин ўсмирларимиз Осиё чемпионатида 7та медаль қўлга киритишганди

By 26.07.2020No Comments

2019 йилнинг 24 июль куни Иорданиянинг Амман шаҳрида таэквондо WT бўйича ўсмирлар ўртасидаги 10-Осиё чемпионати якунланган эди. Ўзбекистонлик таэквондочилар ушбу мусобақада 2та олтин, 1та кумуш ва 4та бронза медалини қўлга киритганди.

Бундан ташқари ҳамюртимиз Улуғбек Рашитов Осиё чемпионатининг энг яхши спортчиси деб топилган эди.

Ўсмирлар ўртасидаги 10-Осиё чемпионати совриндорлари:
Олтин – Улуғбек Рашитов
Олтин – Жасур Жайсунов
Кумуш – Азизжон Ўктамов
Бронза – Абдулазиз Ҳамидуллаев
Бронза – Марат Мавлонов
Бронза – Феруза Содиқова
Бронза – Озода Собиржонова

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати