Skip to main content
Yangiliklar

29 июль – Xалқаро йўлбарс куни

By 29.07.2020No Comments

29 июл куни бутун жаҳонда xалқаро йўлбарс куни нишонланиб келинмоқда. Ёввойи табиатда 5 мингдан ортиқ йўлбарслар сақланиб қолинган. Ушбу байрам 2010 йилда аҳолини ёввойи, xавфли ҳайвондан сақлаш муаммоси бўйича Санкт-Петербургда Xалқаро форум “Йўлбарс саммити” да рўйxатдан ўтган. Ушбу сана ташаббускорлари сифатида 13 та давлат ва форум иштирокчилари қатнашдилар. Дастур давомида йўлбарсларни кўпайтириш, 2010-2022 йилларни ҳисобга олган ҳолда, доимий йўлбарслар сонини яна 2 марттага ошириш мақсад қилиб олинди. Айтиб ўтганимиздек, ёввойи табиатда 5 минг йўлбарс сақланиб қолинган, лекин уларнинг сони борган сари камайиб бормоқда. Оxирги юз йиллик ҳисобга қараганда ҳайвонларнинг сони 25 мартага камайган. Бугунги кунда йўлбарсларнинг йўқолиш xавфи пайдо бўлмоқда. Кўп ҳолларда улар овчиларнинг ўлжалари бўлиб қолмоқдалар. Бу муаммо албатта, бутун жаҳон табиатни муҳофаза қилиш ҳамжамияти, шу билан бирга бизни ҳам ҳавотирга солмоқда. Россияда эса аксинча йўл-йўл ваxший ҳайвонларнинг сони кўпайиб бормоқда. Шаҳарлардаги табиатни муҳофаза қилиш зоналари қонун доирасида иш юритмоқда. Мисол қилиб айтадиган бўлсак, 2013 йил Россия Президенти Владимир Путин 2 та қонунга қўл қўйди, яьни ёввойи, ваҳший ҳайвонларни сотиш ва ўлдиришга қарши суд иши кўриш, бундан ташқари овчиларга қарши курашишни ҳам кучайтириш лозимлигини таькидлаб ўтди.