Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистонда “Olympic Day” бошланди!

By 20.06.2020No Comments

23 июнь – Халқаро Олимпия куни. Халқаро Олимпия қўмитаси ташкил топган ушбу сана бутун дунёда катта шодиёна сифатида нишонланади. ХОҚ қарорига кўра, барча мамлакатлар ушбу байрамни 23 июнь куни атрофида нишонлашлари мумкинлиги белгиланган. Ўзбекистонда 2020 йилги Олимпия куни бугун нишонланмоқда. Асосий байрам тадбири бугун ўтказилсада, ушбу кун шукуҳи бир неча кун муқаддам бошланган. Жумладан, 15 июндан виртуал югуриш дастури йўлга қўйилиб, унда ҳозиргача 500 нафарга яқин ҳамюртимиз ўз омадини синаб кўришди.

Ижтимоий тармоқларда ҳам “Олимпиада – бу . . .” лойиҳаси йўлга қўйилиб, унда таниқли ўзбек спортчилари ва минглаб мухлисларимизни жалб қилдик.

Айни пайтда бутун дунё коронавирус пандемияси таъсири остида бўлгани боис бу йилги байрам барча мамлакатларда онлайн тарзда қарши олинмоқда. Шу жумладан, диёримизда ҳам.

Одатга кўра, ушбу санада югуриш ва бошқа турли спорт мусобақалари, жисмоний машғулотлар бажарилиб, бу орқали барча соғлом турмуш тарзига тарғиб қилинади. Бугун эрта тонгда Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олимпия спорт турлари бўйича федерация ва ассоциациялар ходимлари, спортчи ва мураббийлар ушбу кун доирасида биргаликда бадантарбия машқини бажаришди.

Бугунги байрам дастури шу билан ниҳоясига етмайди, албатта. Кун давомида Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионатларида шоҳсупага кўтарилган ўзбек спортининг ёрқин вакиллари иштирокида асосий тадбир онлайн тарзда ўтиши белгилаб қўйилган.

 

olympic.uz