Skip to main content
Yangiliklar

Шерзод Ташматовни табриклаймиз!

By 05.06.2020No Comments

Ҳурматли Шерзод Рихсибоевич!

Яна бир йил, яна бир сана, яна бир муваффақият, яна бир улғайиш онлари – ҳаётингиздаги унутилмас ва сиз учун қадрли бўлган туғилган кунингиз билан табриклаймиз!

Қалбингизда ифтихор ҳиссини туйдириб, она Ватан учун фидойиликни ўргатган яқинларингизга ҳамиша камарбаста бўлишдан толманг, деб қоламиз.

Биз Сизни бокс оламида туб бурилиш ясаган тажрибали мутахассис, замонавий спорт менежери сифатида биламиз. Шу маънода, тўплаган бой тажрибангиз асосида мамлакат таэквондосини ҳам янги марралар сари олиб чиқишингизга ишонамиз.
«Ҳаётда муваффақият қозониш учун эмас, уни маъно-мазмунга тўлдириб яшаш керак», деган эди немис физик-математиги, Нобель мукофоти соҳиби Альберт Эйнштейн. Шу маънода ҳар бир кунни сермазмун ташкил этиш, спортчилар жамоаси ва мураббийлар штаби билан ўзаро ҳам фикр ва ҳаммаслак иш олиб бораётганингизда, ана шу фикрлар ифодасини кўрамиз.

Яхшилик ва самимият дунёси эшикларини очиб, спортдаги яна бир янги саҳифани тарихга муҳрлашингизга ишонамиз. Сизга узоқ умр ва бахт саодат тилаб қоламиз. Дилингиз ҳамиша қувончли онларга, ширин хотиротларга бой бўлсин.

Ҳурмат билан,

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси жамоаси