Skip to main content
Yangiliklar

Сайр қилганда, спорт билан шуғулланганда ниқоб тақиш соғлиққа зиён етказмайдими?

By 19.06.2020No Comments

Ниқобда сайр қилиш, спорт билан шуғулланиш мутлақо хавфсиз. Агар одамда сурункали касалликлар ёки спорт билан шуғулланишга қарши кўрсатмаси бўлса, машғулотларни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиши керак.

Спорт билан шуғулланишда нафас олиш тезлашади, аэрозол ҳосил бўлиши кўпаяди ва у янада кўпроқ масофага тарқалади. Тиббий ниқоблар — аэрозол тарқалишига тўсқинлик қилади, чунки уларнинг таркибида коронавирус бўлиши эҳтимоли бор.

Тоза ҳаводан нафас олиш учун ташқарига чиққанда ниқоб тақишдан маъно нима?

Тоза ҳаводан нафас олиш ва қуёш нурларида тобланиш учун кўчага чиқиш ўта муҳим. Ниқоб сизга тоза ҳаводан нафас олишга халақит бермайди.