Skip to main content
Yangiliklar

Ҳозироқ ҳаракат қилинг!

By 01.06.2020No Comments

1. Идеал шароит кутманг
Денгиз об-ҳавосини кутманг, одам қулай шароитни пойлаб ўтириши ёмон одат. Сизни чалғитадиган нарса доимо мавжуд бўлган. Шу сабаб агар бирор фикрингиз бўлса, унда ҳаракат қилинг!

2. Иш одамига айланинг
Бирор ғоя пайдо бўлиши биланоқ уни дарҳол амалга ошириш пайига тушинг. Фикр мияда қанчалик узоқ бўлса, буни англамай қолишингиз мумкин.

3. Ғояларнинг ўзигина муваффақият келтирмаслигини ёдда тутинг
Aлбатта, ғояларга тўла бўлганингиз яхши. Aммо бирон бир ақлли фикр муваффақиятга олиб бормаса, уни амалга оширолмагансиз, холос.

4. Қўрқувни енгиш учун ҳаракатдан фойдаланинг
Ҳар қандай эл назаридаги одамдан улар қачон кўпроқ ҳаяжонланганини сўранг. Қоидага кўра, у ҳар доим энг яхши соатини кутганда. Шу иборани эсланг: «Энг мураккаб иш – бу илк қадам», қолганлари унчалик қўрқинчли эмас.

5. Aвтоматик равишда ўз ижодий механизмингизни ишга туширинг
Илҳом келмаса ҳам, ҳаракат қилишни ўрганинг: чунки баъзилар концентрация қила олмайдилар ва усиз ишлай олишмайди. Бундай ҳолда, илҳом келишини узоқ кутишингизга тўғри келади.

6. Бугунги кун учун яшанг
Ҳозир шу бугун яшанг. Кеча ёки эртанги кун ҳақида ўйлашнинг ҳожати йўқ. Ҳозирга эътибор қаратинг.

7. Дарҳол ишга тушинг
Ташаббус ҳар доим ҳам жазоланавермайди. Aгар сизда яхши фикр бўлса, унда нима учун кимдир маъқуллашини кутишингиз керак? Шунчаки давом этинг!

 

Манба: https://zen.yandex.ru/media/mv_workout/kak-nachat-deistvovat-priamo-seichas-5eb128dd260ca90dc398660a