Skip to main content
Yangiliklar

Коронавирусдан ҳимояланишни истайсизми?

By 18.06.2020No Comments

Пекин тиббиёт институти фармацевти Ван Хайин, «Хуаньцю шибао» нашрида баён қилишича, коронавирусдан сақланиш учун ниқоб ва қўлнинг доимий ювиб юрилиши камлик қилади.
Унинг эслатишича, «бурун — нафас йўлларнинг «дарвозаси»дир, унда ифлослик жуда енгил сақланиб қолиши мумкин. Бурун ичи бўшлиғида жуда кўп туклар ва кўп қаватли шиллиқлар мавжуд. Уларда чанг, микроорганизмлар ва вируслар тўпланиб боради».
Уйга қайтганда, бир кунда бир маҳал бурун чайилиши ва тозаланиши зарурлигини таъкидлайди фармацевт.
“Aгар сиз кўпроқ ифлосланган атроф-муҳитда ҳаракат қилсангиз, тозалаш ишини зудлик билан амалга оширингиз лозим. Вазиятга қараб бу ишни кўпайтириб бориш тавсия этилади”, деб тушунтирди у.
Тузли илиқ сув билан доим бурунни чайиш ҳар хил тупланиб қолган ифлосликларни кетказиб, тоза ҳолга олиб келади.