Skip to main content
Yangiliklar

Ибратли ҳикоялар: Ўзлигингда қол

By 15.06.2020No Comments

Бир қишлоқда бутун оламга донғи кетган донишманд яшаркан. Ака-ука унинг ёнига келиб, шогирдликка олишини сўрашибди. Қария фақат бир кишини олиб қолишини айтибди ва ўспиринларни синамоқчи бўлибди. Мўйсафид ака-укаларнинг ҳар бирига биттадан топшириқ берибди. Улар эса, ўз навбатида, ўз топшириқларини сидқидилдан бажаришга киришибдилар. Бир оз вақт ўтгач, донишманд йигитларнинг ёнига келибди ва уйга сув олиб келишни сўрабди. Ака бирдан сакраб туриб, сувга кетибди. Ука эса биринчи топшириқни бажаришни давом эттирибди. Ака сувни олиб келиб, энди аввалги топшириғини бажаришга киришган экан, чол иккаласидан томни таъмирлашни илтимос қилибди. Ака сув тўла челакни қўйиб, томга чиқиб кетибди. Ука эса жойидан жилмабди. Яна бир муддатдан кейин айёр чол ака-укаларга ёғоч тўсиқни тузатишни буюрибди. Ака томдан тушиб, тўсиққа қараб кетибди. Қария яна томдан шикоят қилибди. Аканинг тили осилиб, кучсиз ерга ўтириб қолибди. Ука эса биринчи топшириғини тугатибди, кейин томга чиқиб, уни ҳам тузатибди. Донишманд мийиғида кулиб қўйибди. У шогирдликка укасини олиб қолибди ва ўз танловини шундай изоҳлабди:
– Сен мақсад сари интилишни ва ўз ҳаёт йўлингдаги муҳим жиҳатларни танлашни биласан. Аканг эса бошқаларда яхши таассурот қолдириш мақсадида барча ишга бирданига киришади, ўз кучи ва вақтини мақсадли тақсимлай олмайди.