Skip to main content
Yangiliklar

Aқлли деб ўйлашлари учун сукут сақланг

By 12.06.2020No Comments

Халқ донишмандлигида айтиладики: «Сукут – бу олтин».

Зарур ўринда тўхтаб олиш қобилияти, асосан, коммуникатив кўникмалар ва етакчилик сифатини ривожлантириш бўйича ҳар қандай тренинг ва семинарларда ўқитилмайди.

Нима учун сукут сақлай билиш керак ва бу ақлий қобилият билан қандай боғлиқ? Суҳбатдошингиз сиз билан суҳбатдан чалғимаслиги учун суҳбат давомида нигоҳни қаерга йўналтириш керак ва сиз унга психологик назоратни амалга ошира оласизми?

Гапиришдан олдин пауза қилинг!

Аудитория сўзларингизни тинглашга аллақачон тайёр туришибди: ҳамма жим бўлиб, сизга қарашяпти. Сиз шунда бир неча сония жим бўласиз ва кейин гапира бошлайсиз.

Нега бу пауза керак?

Чиқишингиз бошланишини кутаётганда, ҳиссий стресс яратиш ва кучайтириш учун. Тингловчиларга қулай ўтиришга имконият бериш. Тўлиқ сукунат учун.

Суҳбатдаги пауза

Aгар пауза қилсангиз ва дарҳол жавоб бермасангиз, сўзларингизни янада эҳтиёткорлик билан ўйлайсиз. Бу шуни кўрсатадики, сиз нафақат мавжудлигингизни билдирасиз, балки аслида ўзингизни бошқара оладиган доно одам кўринасиз.

Бундан ташқари, суҳбатдошингизга айтилганларни «ҳазм қилиш» имкониятини берасиз. Қоида тариқасида, агар тезкор жавоб олмаса, олдинги айтганларимизни каллада айлантиришни бошлаймиз.
Пауза қилиш билан ҳар бир сўзингизни салмоқлай оласиз ва шунинг учун маърузангиз янада аниқ ва ишончли чиқади. Бу ақлли ва фикрлайдиган суҳбатдош сифатида обрў яратади ва сиз ҳам ўзингизни шундай ҳис қиласиз.

Пауза пайтида қаерга қараш керак?

Психологлар ва консультантлар кўзни қаншарга ёки чап кўзни ўнг қўл устига ёки ўнг кўзни чап қўлнинг юқори нуқтасига йўналтириш кераклигини таъкидлашади. Шунда сиз суҳбатдошда том маънода зийрак нигоҳга эгадек таассурот қолдирасиз, бу сезгир, узоқни кўра олувчи, кучли ва қатъиятли одамни англатади.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/kto-chto-gde.ru/pochemu-vajno-umet-derjat-pauzu-chtoby-proslyt-samym-umnym-5ec4e8bbfc887676265f3fc5